Новости E-commerce

Читать все новости

ursa Иссиқлик ва шовқин изоляцияси

Характеристики товара

Артикул:
P-0066118
Продавец:
URSA
Телефон продавца:
+998977138773
8 600 so'm

«URSA» компаниясининг дистрибьютори бўлган бизнинг компания шовқин ва иссиқлик изоляцияси учун мўлжалланган URSA GEO материалини таклиф этади.

URSA GEO – бу шиша толаси асосидаги минерал изоляция бўлиб, ишлаб чиқариш учун ишлатилган хом ашё таркибидан тортиб, то тайёр маҳсулотгача қатъий экология талабларига риоя этилган.

URSA GEO M-11

Номланиши М-11 ЛАЙТ 10-11кгм3

Материалнинг қадоқдаги майдони,16,8 м2

Қалинлиги,50 мм

URSA GEO М-11Ф

URSA M-11 маркасининг махсус тури. Маҳсулотга завод шароитида буғ изоляцияси, яъни алюмин фольга ёпиштириб чиқилган. Ушбу маҳсулотдан фойдаланганда конструкцияларнинг буғ изоляциясига қўшимча маблағ сарфлашга хожат қолмайди. Ҳаммом ва сауналарнинг иссиқлик изоляцияси учун тенги йўқ материал.

Номланиши М-11 Ф 11кгм3

Қадоқдаги миқдори, 1 дона

Материалнинг қадоқдаги майдони,21,6 м2

Қалинлиги,50 мм

URSA GEO M-15

Материал кўтариб турувчи элементлар оралиғи ҳар хил бўлган нишаб том, пардевор, пол ва бостирмаларнинг конструкциясида ишлатишга мўлжалланган. Кучли сиқилиш ва эгилиш хусусиятига эга бўлгани ҳисобига конструкция кесишмалари билан бириккан жойда жипс бўлиб ёпишади. Сотиб олинган материал 100 фоиз ишлатилади.

НомланишиМ-15 15кгм3

Материалнинг қадоқдаги майдони,20,4 м2

Қалинлиги,50 мм

URSA GEO П-15

Шиша толасидан ишланган юмшоқ ва қайишқоқ плиталар даста-даста қилиб қадоқланган бўлиб, сув юқмайдиган таркиб билан ишлов берилган. Ушбу енгил ва қайишқоқ материал кўтариб турувчи элементлар оралиғи 600 ммни ташкил этадиган нишаб том, пардевор ва каркас деворларнинг конструкциясида ишлатишга мўлжалланган. Шакли ва геометрик ҳажми шундайки, уни бир киши монтаж қилиши мумкин.

НомланишиП-15 15кгм3

Қадоқдаги миқдори, 24 дона

Материалнинг қадоқдаги майдони,18 м2

Қалинлиги,50 мм

URSA иссиқлик изоляцияси материаллари (Россия маҳсулоти), ТИФ ТН коди 7019390009, асос –ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 06 июлдаги 318-сон қарори, юқорида кўрсатилган маҳсулот Ўзбекистон Республикасида мажбурий сертификатланмайди.

Предложения магазинов

0.64 с